Ссылки доступа

Алишер Султонов энергетика вазири лавозимидан бўшатилди


Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ш. Асадовнинг Телеграм-канали орқали тарқатилган маълумотга мувофиқ, А. Султонов вазирлик лавозимидан президент Мирзиёевнинг фармонига асосан “саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан” бўшатилган.

Ёши 55 ни қоралаган Алишер Султонов энергетика вазири лавозимига вазирлик ташкил этилган 2019 йилнинг февраль ойида тайинланган эди. Унгача эса мулозим қарийб 1,5 йил давомида бош вазир ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари вазифасида ишлаган.

Энергетика вазири лавозимига ким тайинланиши ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG