Ссылки доступа

Исроилда номаълум шахслар кўчадан ўтиб кетаётган одамларни ўққа тутишди


Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида 7 апрель куни номаълум шахслар кўча бўйлаб бораётган ўткинчиларни ўққа тутишган. Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz нашри хабар қилди.

Тель-Авивнинг марказий кўчаларидан бири бўлмиш Дизенгофда рўй берган нохуш ҳодиса чоғида икки киши ҳалок бўлгани, ўн киши яралангани айтилмоқда.

Полиция содир бўлган воқеани террор хуружи ўлароқ баҳолаган. Исроил ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ҳужумчилар икки киши бўлган бўлиши мумкин. Улар икки нуқтадан туриб йўловчиларни ўққа тутишган. Ҳужумчилардан бири полиция томонидан отиб ўлдирилган, иккинчиси эса қочишга муваффақ бўлган, унинг айни пайтда қаерда экани маълум эмас.

XS
SM
MD
LG