Ссылки доступа

Россия ва Беларусда қайдга олинган автомобиллар Европа Иттифоқига қўйилмаяпти


Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия ва Беларусда қайдга олинган автомобилларни жорий йилнинг 8 апрелидан эътиборан чегарадан ўтказмай қўйган. Бу ҳақда Росссия Федерал божхона хизмати (ФБХ) маълумот тарқатди.

Муассаса хабарномасига кўра, Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатлар божхона хизматлари бунга россиялик ҳарбийларнинг Украина ҳудудига бостириб кириши ортидан Россияга қарши жорий қилинган санкцияларнинг бешинчи пакетини асос бўлганини айтишган.

“Эндиликда Россия ва Беларусь қайд рақамларига эга бўлган халқаро юк ташувчи транспорт воситалари ЕИ мамлакатлари ҳудудлари бўйлаб юк таший олмайди”, дейилган ФБХ хабарномасида.

Божхона хизмати чекловлар ҳозирча дори-дармон, тиббиёт ва озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ёқилғи, рангли металл ва ўғит ташиётган автотранспорт воситаларига дахл қилмаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG