Ссылки доступа

Украина июнь ойидаёқ ЕИга аъзоликка номзод мақомини олиши мумкин


Украина 2022 йил июнь ойида Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини олиши мумкин.

Бу ҳақда Украина бош вазирининг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Ольха Стефанишина маълум қилди.

"Украина Европа Иттифоқига аъзолик аризасини олди. Биз аллақачон катта тайёргарлик ишларини олиб борганмиз, шунинг учун биз тезда ҳаракат қилишга тайёрмиз", - деб ёзди Стефанишина Твиттерда.

Украинанинг ЕИ аъзолигига номзод мақомини олиш учун сўровномани 6 апрель куни Киевга ташрифи чоғида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Владимир Зеленскийга топширди.

"Сизнинг Ёвропа Иттифоқига йўлингиз бошланади. Бу қисқа йўл бўлади", - деди Еврокомиссия раҳбари.

Шу билан бирга, у номзод мақомини олиш жараёни одатда йиллар давом этишини таъкидлади, бироқ Украина масаласида гап ҳафталар ҳақида кетмоқда.

XS
SM
MD
LG