Ссылки доступа

Қирғизистон чегараси яқинида қозоқ аскарининг жасади топилди


Қирғизистон Республикаси Чуй вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси (ИИББ) матбуот хизмати хабарига кўра, 10 апрель куни соат 18:00 атрофида Панфилов тумани ИИБ навбатчилик бўлимига тоғлардан 20-25 ёшлардаги эркакнинг жасади топилган ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келган тезкор-тергов гуруҳи белбоғ билан ўзини тошга осган ёш аскарнинг жасадини топди.

Воқеа юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, 2003 йилда туғилган марҳум Б.У. Қозоғистон фуқароси бўлиб, қўшни республика Қуролли кучларида хизмат қилган.

Қозоғистон матбуотига кўра, маҳаллий чўпон аскар кийимининг бир қисмини топиб, марҳум Улиқбек Бердишовнинг яқинларига топширган, кейинчалик улар кўрсатилган жойга бориб, аскарнинг жасадини топган. 19 ёшли аскар отасининг айтишича, ўғли тез-тез қўнғироқ қилиб, пул сўраган.

Tengrinews.kz нашрининг қайд этишича, Жамбил вилоятида хизмат қилган йигит бир ойдан ортиқ вақт давомида қидирилган.

XS
SM
MD
LG