Ссылки доступа

Австрия канцлери ва Россия президенти ўртасида Украинадаги ҳарбий воқеалар бўйича музокаралар якунланди


Канцлер Австрии Карл Нехаммер
Канцлер Австрии Карл Нехаммер

Австрия канцлери Карл Нехаммер ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар якунланди. Тахминан бир ярим соат давом этган учрашув Россия давлати раҳбарининг Москва яқинидаги Ново-Огарёводаги қароргоҳида бўлиб ўтди.

Карл Нехаммернинг сўзларига кўра, у Владимир Путинга «Украинадаги уруш имкон қадар тезроқ тўхташи кераклигини» ва «Украинада одамлар ҳалок бўлар экан,” Россияга қарши санкциялар кучайтирилишини тушунтирган.

Австрия канцлери учрашувни «жуда қаттиқ», «жуда очиқ» ва «жуда тўғридан-тўғри» деб таърифлади. «Бу дўстона ташриф эмас», — деди у ва Москвага ташриф унинг учун «мажбурият» эканлигини қўшимча қилди.

Австриянинг Kronen Zeitung нашри ёзишича, «улардан Россия томонидан ташвиқот мақсадида фойдаланмаслик учун» учрашув чоғида Нехаммернинг илтимосига кўра қўл бериб кўришиш ёки қўшма фотосуратлар бўлмаган.

Музокаралар бошланишидан олдин ҳам Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу учрашув якунлари бўйича Россия томонидан ҳеч қандай баёнот берилмаслигини айтди.

9 апрель, шанба куни Нехаммер Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказиб, Россия агрессиясини қоралаб, сиёсий ва гуманитар ёрдамни ваъда қилган эди.

Австрия нейтрал давлат, у НАТО аъзоси эмас, Украинага қурол етказиб бермайди.

XS
SM
MD
LG