Ссылки доступа

Душанбеда Тожикистон ва Қирғизистон топографик гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди


5-10 апрель кунлари Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг тожик-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

«Дўстлик ва ўзаро англашув руҳида» ўтган учрашув якунида томонлар протокол имзолади. Бирон келишувга эришилганми ёки йўқ, ҳисоботда айтилмаган.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти ҳам навбатдаги учрашув Қирғизистонда ўтказилиши режалаштирилганини хабар қилди.

4 февраль куни Тожикистон Ер тузиш ва геодезия давлат қўмитаси раиси Ориф Хўжазода Давлат чегараси чизиғини демаркация ва делимитация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 2021 йил 1 майда имзоланган баённомасига асосан, Тожикистон ва Қирғизистон топографик гуруҳлари тез-тез учрашишлари керак.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда тожик-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича картографлар ва бошқа мутахассисларнинг учрашувларида 81 километр тасвирланган.

Хўжазода ушбу ҳудудлар давлат чегарасининг қайси участкаларида жойлашганига аниқлик киритмаган, бироқ бу ерлар 1924-1929 йиллардаги ҳужжатлар ва 1989 йилдаги паритет комиссияси материалларига мувофиқ тасвирланганини таъкидлаган.

Шундан сўнг Ориф Хўжазода 2021 йил 1 октябрга қадар гуруҳлар аъзолари томонидан 8 та йиғилиш ўтказилганини таъкидлади. Ўша кундан бошлаб, унинг сўзларига кўра, топографик гуруҳлар ўртасидаги учрашувлар тўхтатилди.

Икки давлат ўртасидаги чегара узунлиги 970 километр бўлиб, ҳозиргача шундан атиги 519 километри тавсифланган. Чегаранинг бошқа участкалари, жумладан, сув ресурслари ва яйловлар баҳсли бўлиб қолмоқда. Номаълум ҳудудлар отишма ва можароларни келтириб чиқаради. Қўшни давлатлар ўртасидаги энг йирик қуролли тўқнашув ўтган йилнинг апрель ойи охирида содир бўлган. Чегара тўқнашуви чоғида Тожикистон томонидан 19 киши ҳалок бўлган, 87 киши жароҳатланган, Қирғизистон томонидан 36 киши ҳалок бўлган, 154 киши жароҳатланган. Ўнлаб уйлар қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган. Қуролли тўқнашувдан сўнг Душанбе ва Бишкек ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашди ва шу кунгача совуқлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG