Ссылки доступа

2023 йилгача Қирғизистондан Москвага темир йўл орқали йўловчи ташишнинг имкони бўлмайди


Бу ҳақда 12 апрель куни парламентнинг Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш қўмитаси йиғилишида маълум қилинди, деди «Қирғиз Темир Жолу НК» давлат корхонаси бош директори Азамат Сакиев.

Унинг таъкидлашича, Россия томони билан музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда ва баъзи шаҳарлар аллақачон юк ташишни тиклашга рухсат берган.

“Таҳминан апрель ойининг 20 саналарида транспорт ҳаракатини қайта тиклаймиз. Бишкекдан Самарага рухсат бор, Қозон ва Новосибирск эса келишиб бўлинган. 5 апрель куни ҳамкасбларимиз музокаралар учун Москвада бўлган эди, бироқ Москвада ҳозир ҳаракатланишнинг тўлиқ янгилаш ишлари олиб борилмоқда, нафақат Қирғизистонга бошқа давлатларга ҳам юк ташиш тўхтатилган. 2023 йилгача эса Москвага йўловчи ташишнинг имкони бўлмайди», — деди Сакиев.

2020 йилнинг 25 мартидан Қирғизистонда коронавирус инфекцияси туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилиши муносабати билан ички ва халқаро йўловчи қатновлари тўхтатилди. 2020 йил охирида республика ичидаги йўловчи поездлари ҳаракати тикланди.

Жорий йилнинг февраль ойида Қозоғистон билан 21 февралдан бошлаб Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Қирғизистондан Россияга мунтазам йўловчи ташишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилгани хабар қилинган эди. Бироқ, кейинроқ Қозоғистон томони транзитни қайта тиклашга рози бўлгани, бироқ Россия ҳали бунга розилик бермагани тушунтирилди.

XS
SM
MD
LG