Ссылки доступа

Украинадаги уруш туфайли тожикистонлик муҳожирлар Россия фуқаролигини олишни истамаяпти (видео)


В Таджикистане упал спрос на российское гражданство: причина – война в Украине
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:15 0:00

В Таджикистане упал спрос на российское гражданство: причина – война в Украине

Россия Украинага ҳужум қилган 24 февралдан бери Россия фуқаролиги тожик меҳнат муҳожирларининг орзуси бўлмай қолди. Буни Марказий Осиё давлатларидан Россияда бўлган ёки у ерга боришни хоҳлаётган ишчиларнинг ўзлари ҳам, тожик сиёсатшунослари ҳам айтишмоқда.

Урушдан олдин вазият бутунлай тескари эди. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, фуқаролари Россия паспортини энг кўп олган давлатлар орасида Тожикистон Украинадан кейин иккинчи ўринда эди. 2021 йилнинг ўзида 103 мингдан ортиқ тожикистонлик Россия паспортини олган. Охирги беш йил ичида эса Тожикистоннинг 300 мингга яқин фуқароси Россия фуқаролигини олган.

Тожикистонликларнинг катта қисми бюрократик муаммоларни ҳал қилиш ва Россияда ишлашда қоғозбозликка пул тўламаслик учун Россия фуқаролигига муҳтож эди.

Тожикистонлик сиёсий шарҳловчи Абдумалик Қодировнинг айтишича, Россия паспортига даъвогарлар сони ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий сабабларга кўра камайган. Лекин асосийси, албатта, Россиянинг Украинада бошлаган уруши ва бунинг учун Кремлга киритилган санкциялар эди. Улар аллақачон рублнинг қадрсизланишига ва иқтисодиётдаги муаммоларга олиб келди.

«Биринчидан, ҳозир Россияда даромадлар аввалгидек эмас. Россиянинг ўзида ҳам иш ўринлари камайган ва Россия ҳукумати биринчи навбатда ўз фуқароларини ишга жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, Украина билан уруш кўндаланг турибди. Фуқароларимиз бу урушга киришиб қолишдан жуда қўрқишади», — дейди Қодиров, «Бундан ташқари, Жириновский вафот этган бўлсада, Сергей Миронов ва унга ўхшаш бошқа сиёсатчилар ҳам бор. Бу сиёсатчилар тожикистонликларга фуқаролик беришмасликка чақириб аллақачон баёнотлар қилишган».

5 апрелдан бошлаб Россия Давлат Думаси хорижликлар, жумладан, тожикистонликларнинг фуқаролик олишини соддалаштирди.

XS
SM
MD
LG