Ссылки доступа

Тожикистонда бир неча кундан бери банкоматларда нақд пул йўқ (видео)


В банкоматах по всему Таджикистану четвертый день не хватает наличных денег: люди стоят в очередях
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:48 0:00

В банкоматах по всему Таджикистану четвертый день не хватает наличных денег: люди стоят в очередях

Тожикистондаги аксарият банкоматларда тўрт кундан бери нақд пул йўқ. Тожикистонликларнинг айтишича, нақд пулни фақатгина банкларда навбатда туриш орқали кассалардан олиш мумкин.

Юзлаб одамлар бошқа шаҳарлардан Душанбега ҳисобларидан нақд пул ечиб олиш умидида келмоқда. Банклар, шунингдек, нақд пул тақчиллиги юқори талаб билан боғлиқлигини айтишади, аммо бу талабнинг ўсишининг ўзига хос сабаби ошкор этилмаган.

Дам олиш кунларида Тожикистондаги банкларнинг пойтахт филиалларида навбатлар бошланди. «Россиядан пул жўнатишди, лекин ололмаяпман», дейди ўша қаторлардан бирида турган аёл.

«Шаҳардаги ҳеч бир банкоматда пул йўқ. Мен банкка боришга мажбурман», дейди нақд пул олиш учун пойтахтга боришга мажбур бўлган эркак.

«Банк пул йўқлигини айтади. Мана, энди ҳаммамиз навбатда туриб кутамиз. Мен эрталаб соат бешдан бери навбатда турибман», деб шикоят қилади Душанбедаги яна бир киши.

«Ваҳдат шаҳридан шу ергача нақд пул олгани келдим. Бу ерда эса навбат узун», — деб норози бўлади навбатда турган одам.

Как война в Украине уже отразилась на странах Центральной Азии? Разбираем подробно
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:17 0:00

Тожикистонликлар бутун мамлакат бўйлаб банкоматлар бўм-бўш, одамлар карталардаги пулларни нақд қилиш ёки Россиядан пул ўтказмаларини олиш учун банк кассаларига боришга мажбур бўлаётганидан шикоят қилмоқда. Банклар валюта етишмаслигини техник муаммолар билан изоҳлайдилар — гўёки банкоматларда тўлдиришга вақт йўқ. Ва улар сўнгги кунларда пул ўтказмалари сони ва ҳажми, биринчи навбатда, Россиядан кескин ошганини айтишади.

Иқтисодчи Ҳожимуҳаммад Умаровга кўра, Тожикистонда аслида нақд пул етарли эмас, чунки Тожикистон Миллий банки қўшимча сомоний чиқаришдан қўрқади. Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин юзага келган инқироз туфайли маҳаллий валюта заиф ҳолатда. Унинг сўзларига кўра, пул массасини қисқартириш орқали расмийлар инфляция даражасини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Умаров Тожикистонда анъанавий равишда нақд пулга эҳтиёж юқори эканлигини таъкидлайди. Мамлакатда харидлар учун банк карталари билан тўлаш ҳалигача одат эмас, молия институтлари эса фуқароларни бошқа мамлакатлардаги каби нақд пульсиз ҳисоб-китобларга ўтишга ундамайди.

XS
SM
MD
LG