2022 йилда Қозоғистон қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба кунига бағишлаб ҳарбий парад ўтказилмайди. Хабарда айтилишича, парад ўрнига ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
«Тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши ва Қозоғистон қуролли кучлари фахрийларига алоҳида эътибор қаратилади», дейилади хабарда.
Қозоғистон мудофаа вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб 50га яқин турли тадбирлар ўтказишни режалаштирган.