Ссылки доступа

Чегарадаги можарода яраланган тожик чегарачиси ҳалок бўлди


На таджикско-кыргызской границе
На таджикско-кыргызской границе

Кеча тунда тожик-қирғиз чегарасида юз берган отишмада оғир яраланган тожик чегарачиси, Хатлон вилоятининг Дўсти туманида туғилган 27 ёшли Зоир Сайидумаров касалхонада вафот этганини расмийлар тасдиқлади.

Дўсти тумани раиси Даврон Нишонзоданинг айтишича, ўлдирилган чегарачининг дафн маросими 13 апрель куни тушда ўзи туғилиб ўсган қишлоғида бўлиб ўтган. Унга кўра, видолашув маросимида Зоир Сайидумаров хизмат қилган ҳарбий қисм вакиллари ҳозир бўлган.

«Биз бориб таъзиямизни билдирдик. Зоирнинг отаси вафот этган, икки укаси Россияда. Биз бу оилага ёрдам берамиз», деди Нишонзода.

Туман раисининг сўзларига кўра, Зоир Сайидумаров 2020 йил баҳорида ҳарбий хизматга чақирилган бўлиб, хизмат муддати деярли якунланаётган эди.

Аввалроқ Озоди радиоси манбалари отишма натижасида сержант Зоир Сайидумаров қорин ва кўкрак қисмидан ўқ жароҳатлари олгани ҳақида хабар берган эди.

Айни пайтда Озоди радиоси муштарийлари тожик чегарачиларининг ҳарбий хизматни жилетсиз ўтаётгани ҳақида сўраяпти. Расмийлар бу масалага изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG