Ссылки доступа

1000 дан ортиқ украиналик денгиз пиёда аскарлари Мариуполда ихтиёрий равишда қуролларини ташладилар — Россия Мудофаа вазирлиги


Украинанинг 36-денгиз пиёдалари бригадасининг 1026 нафар ҳарбий хизматчиси Мариуполда ихтиёрий равишда қуролларини ташлади, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Департамент расмий вакили Игор Конашенков брифингда таслим бўлганлар орасида 162 нафар офицер, шунингдек, 47 нафар аёл ҳарбий хизматчилар борлигини маълум қилди. Шунингдек, 151 нафар ярадор украиналик аскарга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилиб, сўнг Мариупол касалхонасига жўнатилгани айтилади.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Россиянинг Мариуполда 1026 нафар украиналик денгиз пиёда аскарлари таслим бўлгани ҳақидаги даъвоси борасида сўралганда, журналистларга таслим бўлиш ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтди.

Президент девонининг маслаҳатчиси Алексей Арестович ўзининг Facebook саҳифасида Мариуполда Россия ҳарбий қисмлари томонидан ўралган 36-денгиз пиёдалари бригадасининг бўлинмалари мураккаб ва жуда хавфли манёвр натижасида Азовга қўшилиш учун йўл очиб берди, деб ёзди.

XS
SM
MD
LG