Ссылки доступа

Қозоғистонда вақтинчалик яшаш ҳуқуқига даъвогар россияликлар сони ортиб бормоқда


Қозоғистонга келган Россия фуқаролари сони ортди. Шу билан бирга, вақтинчалик яшаш ҳуқуқи учун ариза берган россияликлар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу ҳақда Қозоғистон парламенти мажлисида ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Кўжаев маълум қилди.

– Илгари ҳар чоракда 350-400 киши мурожаат этган бўлса, ҳозир мингдан ошди. Биз барча миграция жараёнларини назорат қиляпмиз. Бизда "E-конак" тизими мавжуд ва ҳамма талабгорлар ушбу тизим орқали билдиришномаларни олади», — деди Кўжаев.

ИИВ маълумотларига кўра, 1 январдан буён Қозоғистонга 457 минг нафар хорижлик келган бўлиб, уларнинг аксарияти қўшни Ўзбекистон ва Россия фуқароларидир.

- 24 февралдан 11 апрелгача 130 минг Россия фуқароси мамлакатимизга кирди, 120 мингдан ортиғи кетди. 2021 йилга нисбатан бу икки баравар кўп. Биласизми, пандемия даврида чегаралар ёпиқ эди. Ўтган йиллар, 2017, 2018 йилларга нисбатан бу кўрсаткич уч баравар кам. Биринчи чоракда ўша йилларда Россиядан 350-360 минг киши кириб келган, деди вазир ўринбосари.

Айни дамда, унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда 130 минг россиялик бор. У, шунингдек, Қозоғистонга келган Украина фуқаролари камлигини қўшимча қилди. Унга кўра, айни пайтда Қозоғистонда Украинанинг 3481 нафар фуқароси бор.

Йил бошидан буён 170 нафар россиялик ва 7 нафар украиналик Қозоғистон фуқаролигини олиш учун ариза топширган. Ўтган йили тахминан шунча одам мурожаат қилган, деди Марат Кўжаев.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда 10 мингга яқин россиялик шахсий идентификация рақами (ИИН) олиш учун ариза топширган. Вазир ўринбосари буни кўплаб молия институтларининг процессуал ишига тўсқинлик қилгани билан изоҳлади.

Россия қўшинларининг Украина ҳудудига бостириб кириши бошланганидан кейин ўн минглаб россиялик фуқаролар мамлакатни тарк этишди. Би-Би-Си таъкидлаганидек, одамлар қўрқув ва ноаниқликдан, уруш бошлаган давлат билан алоқадор бўлишни истамасликдан, иқтисодий инқироз бошланганидан, асосан, Европа давлатларига қочиб кетишган. Бир қисми энг яқин собиқ Иттифоқ республикаларига, жумладан Қозоғистонга йўл олди.

XS
SM
MD
LG