Гумонланувчи қўлга олинганини, CNN хабарига кўра, шаҳар мэри Эрик Адамс тасдиқлаган. Унинг исми Фрэнк Жеймс бўлиб, 62 ёшдадир. Гумонланувчи Қуйи Манхэттендаги Ист-Виллиж мавзеида ушланган. Аввалроқ полиция уни қидирувга берганди.
Метродаги ҳужум чоғида у газниқобда бўлган. У Н линиясидаги вагонда йўловчиларга қарата тўппончадан 33 марта ўқ узган. Отилган ўқлардан 10 киши жароҳат олган, яна 19 киши тиқилинчда жабрланган.
Гумонланувчи йўловчиларни нима сабабдан ўққа тутгани ҳозирча номаълум. Полиция содир бўлган воқеанинг террор хуружи бўлганини истисно қилмаяпти, бироқ иш ҳали бу модда бўйича тергов қилинаётгани йўқ.