Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси ходимларидан олинган маълумотга таянган ҳолда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.
Ўзбекистонлик 30 ёшли Алина ва 28 ёшли Елвина Исмагиловалар Руминия пойтахтига бориб қолганларидан кейин Тошкентга қайтишда ёрдам сўраб, апрель ойининг илк куни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига мурожаат қилишган. Ўзбекистонлик дипломатлар ёрдами билан улар 2 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб келишган.
Улар Истанбулда уч кун турганларидан кейин ҳомийлар ҳисобидан сотиб олинган авиачипта билан 5 апрель куни Ўзбекистонга қайтишган.
Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ жорий йилнинг 28 февралидан 24 мартигача 27 та авиарейс билан Украинанинг ҳарбий ҳаракатларга саҳна бўлган ҳудудларидан 6 минг 30 нафар фуқаро қайтарилгани ҳақида маълумот тарқатган эди.
Украинадан Руминияга қочиб ўтган ўзбекистонлик опа-сингил Туркия орқали ватанига қайтарилди

Украинанинг Одесса шаҳридан Руминиянинг Бухарест шаҳрига март ойида гуманитар йўлак орқали қочиб ўтишга мажбур бўлган ўзбекистонлик опа-сингил Исмагиловалар юртига қайтишга муваффақ бўлишди.