Ссылки доступа

Россия Мудофаа вазирлиги: Қора денгиз флотининг флагман экипажи ёнғиндан кейин эвакуация қилинди


Россия Қораденгиз флотининг флагмани «Москва» ракета крейсерида ёнғин натижасида ўқ-дорилар портлаган, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги пайшанбага ўтар кечаси. Украина ҳукумати кема ракеталар билан урилгани ҳақида хабар берди.

ТАСС ва РИА Новости агентлиги Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, экипаж эвакуация қилингани ҳақида хабар берди. Департамент ёнғин оқибатида кема жиддий зарар кўрганини, унинг сабаблари «аниқланаётганини» маълум қилди. Ярадорлар ва ҳалок бўлганлар сони ҳақида маълумот берилмаган.

Воқеа айнан қаерда содир бўлганлиги ахборот агентликларининг хабарларида кўрсатилмаган. 10 апрель куни крейсер Севастополда сузгани аниқланган.

Аввалроқ Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Масим Марченко крейсер Украина кемаларга қарши «Нептун» ракеталари томонидан муваффақиятли ҳужумга учраганини маълум қилганди. Бу маълумотни «Украинска правда»га мамлакат разведкасидаги аноним манбалар тасдиқлаган. Украина Бош штабининг эрталабки хулосасида «Москва» га ҳужум ҳақида хабар берилмаган.

«Москва» крейсери Украинадаги ҳарбий операциянинг биринчи куни — 24 февралда Одесса вилоятидаги Змеиный оролига ҳужумда иштирок этди. «Москва» экипажининг доимий сони, турли манбаларга кўра, 510 дан 758 кишигача эканлиги айтилади. Тўлиқ эвакуация қилиш кемани сув устида олиб қолиб бўлмаслиги ва чўкиб кетишини англатиши мумкин. Ҳозирча бу содир бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

Крейсер бир қатор қуролли тўқнашувларда, жумладан Россиянинг Суриядаги операциясида иштирок этган. Шундан сўнг, 2017 йилдан 2020 йилгача кема таъмирда эди, флот маблағ йўқлиги сабабли уни модернизация қилишдан бош тортди.

XS
SM
MD
LG