Ссылки доступа

Олмаота суди мухолифат етакчиси Жанбўлат Мамайни ҳибсда қолдирди


«Ҳукумат амалдорларини ҳақорат қилиш» ва «ёлғон маълумот тарқатиш»да айбланиб ҳибсга олинган мухолифат фаоли Жанбўлат Мамай Олмаотада суд қарори билан ҳибсда қолдирилди.

Чоршанба куни Олмаота шаҳар суди Мамай адвокатларининг терговга қадар қамоққа олингани устидан берган шикоятини рад этди. Суд мажлиси бўлиб ўтган куни унинг ўнга яқин тарафдорлари унинг озод этилишини талаб қилиб, суд биноси олдига тўпланишган.

Рўйхатдан ўтмаган Қозоғистон Демократик партиясининг 33 ёшли раҳбари март ойи ўрталарида унга нисбатан қўзғатилган иккита жиноий иш тергови доирасида қамоққа олинган эди. Унинг тарафдорлари таъқибларни сиёсий сабабларга кўра, деб атайди.

Биринчи иш 2021 йил сентябрь ойида ҳокимият билан келишилмаган митингда содир бўлган воқеалар билан боғлиқ. Иккинчи иш эса молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлигининг баёнотидан сўнг «Қасддан ёлғон маълумот тарқатиш» моддаси бўйича қўзғатилган.

Фаол 25 февралдан бери панжара ортида қолмоқда.

Мамлакат авторитар ҳукуматини кескин танқид қилиши билан танилган Мамай Қозоғистон Демократик партиясини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган, бироқ ҳокимиятга тўсиқ бўлаётганини, фаолнинг сўзларига кўра, бу фақат ҳокимиятга содиқ сиёсий ташкилотларнинг рўйхатдан ўтишига рухсат беришини айтган. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари аввалроқ Нур-Султонни фаолни озод қилишга чақирган ва Халқаро Амнистия ташкилоти шу ой бошида уни қўллаб-қувватлаш кампаниясини бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG