Мазкур қарорни қабул қилиш учун 363 нафар халқ депутати овоз берди.
«РФ Қуролли Кучлари томонидан содир этилган ҳаракатлар шунчаки босқинчилик жинояти эмас, балки Украина халқини тизимли ва изчил йўқ қилиш, унинг ўзига хослигини ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ва мустақил ривожланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш мақсадини кўзлайди», дейилади резолюциянинг тушунтириш хатида.
Унда қайд этилишича, резолюция, шунингдек, Рададан БМТ, ЕПКА, Европарламент, ЕХҲТ ПА, НАТО, хорижий давлатлар ҳукуматлари ва парламентларига Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатларини геноцид деб тан олиш юзасидан мурожаатлар юборишни назарда тутади.
Шунингдек, Z ва V белгиларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам қабул қилинди.Ушбу белгиларни кийимда, ижтимоий тармоқларда, ОАВда, реклама ва жамоат жойларида ишлатиш мумкин эмас.