Ссылки доступа

9 май куни Бишкекдаги майдонда ҳарбий парад ўтказилмайди


Қирғизистон Мудофаа вазирлиги 9 май куни Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, шу куни Ғалаба майдонида митинг-реквием, шунингдек, «Ўлмас полк» кортежи ўтказилади.

Аввалроқ Қозоғистонда бу йил Ғалаба куни шарафига анъанавий ҳарбий парад ўтказилмаслиги хабар қилинганди.

Коронавирус пандемияси сабабли Қирғизистонда 9 май куни олдинги икки йил давомида парадлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилмаган эди.

XS
SM
MD
LG