Ссылки доступа

Қозоғистон Россиянинг SBER компанияси билан «рақамли ҳукумат»ни яратиш бўйича келишувдан воз кечди


Нур-Султон ушбу лойиҳани маҳаллий IT мутахассислари билан биргаликда амалга оширади. Бу ҳақда жума куни рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асқар Жамбакин маълум қилди.

«Геосиёсий вазият ва имкониятларимизни таҳлил қилиб, биз «Миллий ахборот технологиялари» АЖ билан маҳаллий IT платформасида ишлашга қарор қилдик. Ҳозирда техник-иқтисодий асослаш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Икки-уч йилдан сўнг биз ички тизимга ўтамиз», — деди Жамбакин маҳаллий ОАВга.

Баҳсли ҳужжат Қозоғистон ҳукумати томонидан ўтган йилнинг сентябрида имзоланган эди. Унга кўра, СБЭР Россия Қозоғистон учун ҳозирги egovга муқобил «рақамли ҳукумат» платформасини яратиши керак эди. Лойиҳа қиймати 500 миллион долларга баҳоланмоқда.

Бу меморандум қозоқ жамиятида резонансга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, жумладан, IT-ҳамжамият вакиллари лойиҳа мамлакат мустақиллигига таҳдид солаётганини иддао қилиб, платформа нега маҳаллий ва Ғарб компанияларига ишониб топширилмаганига ҳайрон бўлишди. Шунингдек, шахсий маълумотлар хавфсизлиги масаласи кўтарилди. Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдод Мусиннинг айтишича, СБЭР платформаси Қозоғистон учун «энг мос тизим» ва «МХҚ талабларига жавоб беради».

Жорий йилнинг март ойи охирида вазирлик СБЭР билан шартнома имзолаш кун тартибида йўқлигини маълум қилди.

Кремль назоратидаги Сбербанк 2020 йилда «банк» номидан воз кечди. 2017 йилдан бошлаб Сбербанк нафақат молияга сармоя кирита бошлади. Сбербанк раҳбари Герман Греф ҳам Россия агрессияси туфайли Ғарб санкцияларига дуч келди. Унинг исми Буюк Британия ва АҚШнинг «қора рўйхати»га киритилган.

XS
SM
MD
LG