Ссылки доступа

Навальний АҚШ, ЕИ ва Британияни “Путин пропагандаси”га қарши “ахборот уруши” очишга чақирди


Алексей Навальний “ижтимоий тармоқлардаги реклама имкониятларидан фойдаланган ҳолда, Путин пропагандасига қақшатқич зарба бериш” учун унга қарши “ахборот уруши”ни очиш чақириғи билан АҚШ президенти Байден, Британия бош вазири Жонсон, ЕИ вакиллари ҳамда IT-ширкатлар раҳбарларига мурожаат қилди.

Навальнийга кўра, “украиналикларни ўлдириш учун Путинга Россия ичида уруш дастакланиши жуда зарур”, бироқ, унинг фикрича, Россияда Украина билан урушни 75 фоиз одам қўллаётгани ғирт ёлғон.

“Украинадаги урушни дастаклайсизми?” деган савол учун ҳам, унга берилган “йўқ” жавоби учун ҳам социолог ва респондентга 15 йиллик қамоқ жазоси хавф солиб турган пайтда, социология ҳақида қанақа гап бўлиши мумкин?”, деб ёзган А. Навальний.

Мухолифатчига кўра, Украина тўғрисидаги ҳақиқат акс этган материаллар реклама қилиниши лозим.

“Агар бунақа рекламанинг баҳоси тўлиқ тўланган тақдирда ҳам бу урушга кетаётган маблағ олдида кулгили пул бўлиб қолади. Жавелиндан бир марта отиш 230 минг долларга тушади. Бу пулга биз турли форматдаги рекламалардан 200 миллион марта кўрсатишимиз, линклар орқали камида 300 минг ўтишни таъминлашимиз ёки Украинадаги ҳақиқатлар акс этган видео камида 8 миллион марта кўрилишига эришишимиз мумкин”, деб ёзган Навальний.

Мухолифатнинг мулоҳазасича, кунига 200 миллион намойиш россиялик ҳар бир интернетдан фойдаланувчининг икки марта йўлидан чиқиш учун лозим, чунки “ҳақиқат ва эркин ахборот ақлдан озган Путин режими”га “Жавелин”лардан кам зарба бермайди.

“Факт шуки, Россия Федерацияси фуқароларининг кўпчилиги Украинада содир бўлаётган воқеалар тўғрисида мутлақо янглиш тасаввурга эга”, дея қайд этган Навальний.

Айни пайтда Россиядаги колониялардан бирида қамоқ муддатини ўтаётган Навальний ўтган йили заҳарланиш ортидан Германияда даволаниб қайтган вақтида Москва аэропортида қўлга олинган эди. У 2014 йилда қўзғатилган жиноят иши доирасида қамалган.

Россия қўшинлари жорий йилнинг 24 февралида Украинага бостириб кириши ортидан Россияда мустақил ахборот тарқатувчи кўплаб хорижий ва маҳаллий ОАВ блоклаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG