Ссылки доступа

Украинага «кучли қуроллар» партиясини етказиб бериш бошланди


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

АҚШ томонидан 800 миллион долларлик сўнгги ёрдам пакети доирасида Киевга юборилган қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва бошқа хавфсизлик ёрдамлари Украинага етиб кела бошлади, дея хабар бермоқда CNN АҚШ ҳукуматидаги ўз манбаларига таяниб.

CNNнинг эслатишича, АҚШ президенти Жо Байден шу ҳафта бошида Украинага қўшимча қурол ва ўқ-дорилар партиясини ажратишни маъқуллаган.

Вашингтон биринчи марта Киевга бир неча ҳафта олдин Байден маъмуриятининг баъзи расмийлари кучайиш хавфи катта деб ҳисоблаган кучли қурол турларини, жумладан 11 та Ми-17 вертолёти, 18 та 155 мм гаубица ва яна 300 та Switchblade дронларини етказиб беришга рози бўлди.

Жума куни АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозими қурол ва жиҳозлар билан биринчи парвоз яқин 24 соат ичида минтақага етиб бориши кераклигини, шундан сўнг чегарадаги Украина вакилларига топширилиши режалаштирилганини айтди.

Украина президенти Владимир Зеленский шанба куни Украина оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида АҚШ, Буюк Британия, Полша ва бошқа бир қатор давлатлар украиналикларни «жиддий» қўллаб-қувватлаётгани ҳақида фикр билдирди. «Аммо ёрдам янада кучлироқ бўлиши мумкин. Улар, албатта, анча кучлироқ бўлиши мумкин», — деди Зеленский, Украинска прав нашрига.

XS
SM
MD
LG