Ссылки доступа

Оқ уй: АҚШ президенти Украинага боришни режалаётгани йўқ


Jen Psaki holds a press briefing at the White House in Washington

Владимир Зеленский Россияга қарши курашда АҚШ дастагини намойиш қилиш учун Украинага ташриф буюришга чақирганига қарамай, президент Жо Байден ҳозирги пайтда Киевга боришни режаламаяпти.

“Президентнинг [Украинага] сафар қилиш режаси йўқ. Бу ҳақда қайтадан баёнот беришимга рухсат этинг”, дея иқтибос келтирган Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки сўзларидан “Америка овози”.

Бунгача европалик айрим президент ва бош вазирлар Киевга келиб, президент Зеленский билан учрашиб, ўз дастагини билдириб кетишган.

Оқ уй АҚШ президенти ўрнига Украинага юқори лавозимли амалдорлардан бири, катта эҳтимол билан Давлат котиби Энтони Блинкен ёки мудофаа вазири Ллойд Остин боришини билдирган.

XS
SM
MD
LG