Ссылки доступа

Прокурор Олмаотада беш кишини ўлдирганликда айбланган Дужновга умрбод қамоқ жазосини сўрамоқда (видео)


19 апрель куни Олмаота жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судида бўлиб ўтган мунозарада прокурор ўтган йилнинг сентябрида Олмаота шаҳридаги Оқбулоқ микрорайонида беш кишини ўлдирганликда айбланган Игор Дужновга умрбод қамоқ жазосини беришни сўради.

Давлат айбловчиси суддан судланувчининг жазони мол-мулки мусодара қилинмаган ҳолда фавқулодда қўриқлаш муассасасида ўташини сўради. Прокурорнинг таъкидлашича, Дужнов «қасддан ҳаракат қилган ва шундай оқибатларга олиб келишини хоҳлаган».

54 ёшли Игор Дужнов, шунингдек, одил судловни ёки дастлабки терговни амалга оширувчи шахснинг ҳаётига тажовуз қилиш, ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш, суд ҳукмини, суд қарорини ижро этмасликда айбланмоқда.

Бундан ташқари, у «хорижий қуролли можароларда иштирок этиш»да ҳа айбланмоқда.

Россия ва Қирғизистон ички ишлар вазирликлари Игор Дужнов 2014 йилда ушбу давлатлар чегарасини кесиб ўтиб, Украинага бориб қолганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Orda.kz нашри прокурор ёрдамчиси Алишер Мирзахоновга таяниб.

Бундан ташқари, экспертларнинг фикрига кўра, у Украинанинг «Тинчлик ўрнатувчи» сайтидан олинган 16 та фотосуратдан 15 тасида аниқланган. Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, суратларда “Дужнов ҳарбий кийимда қурол билан» тасвирланган. Дужновнинг ўзи эса «тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун Луганскга борганини» айтди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, судланувчи 21 апрель куни бўлиб ўтадиган йиғилишда сўнгги нутқини айтади.

Бу иш бўйича суд 18 март куни бошланган. Дастлабки йиғилишда прокурор Дужнов карбинадан 10 марта ўқ узганини, шундан тўққизтаси саккиз сония ичида узилганини айтди. Судда айбланувчи 2014 йилда Украинанинг Луганск вилоятида россияпараст бўлғинчилар томонида жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланма аскар сифатида бўлганини тан олди. Дужнов аввалроқ судда айбига иқрор бўлишдан бош тортган ва Олмаотада беш кишининг ўлдирилишини «душман гуруҳини йўқ қилиш» деб атаган ва ҳибсга олинганидан кейин полиция ходимлари томонидан калтакланганини айтган.

XS
SM
MD
LG