Ссылки доступа

Бучада ўлдирилган Илья Навальний россиялик мухолифатчининг қариндоши бўлиб чиқди


Украинанинг Буча шаҳрида ўлдирилган Илья Навальний россиялик машҳур мухолифатчи Алексей Навальнийнинг қариндоши бўлиб чиқди. Бу ҳақда BBC News уларнинг яна бир қариндоши - Новое Залесье қишлоғи оқсоқоли Павел Навальний сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

“Ҳа, Илья Алексейнинг узоқ қариндоши бўлиб ҳисобланади, уларнинг катта боболари бир”, деган Павел Навальний ўзининг ҳам шу кунда Россиядаги колониялардан бирида жазо муддатини ўтаётган мухолифатчининг қариндоши эканини қўшимча қилган.

Алексей Навальнийга яқинроқ бўлган Киев вилоятида истиқомат қилувчи бошқа қариндошларига зарар етган эмас.

Аввалроқ Германиянинг Bild нашри Бучада 61 ёшли Илья Навальний ўлдирилгани ҳақида хабар қилган. Экспертлар унинг кўкраги ва бошидан отилганини аниқлаганлар, жасад Буча черкови яқинидаги оммавий қабрдан эксгумация қилинган. Маҳаллий аҳоли вакиллари Илья Навальнийнинг отилишига фамилияси сабаб бўлганига оид тахминни илгари суришган. Аввалроқ унинг жасади ёнидан паспорти топилган.

XS
SM
MD
LG