Ссылки доступа

Ўзбекистонликлар учун Россияга кирганидан 15 кун ичида мажбурий рўйхатдан ўтиш талаби бекор қилиниши мумкин


Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмаган ҳолда бўлиш муддатини 7 кундан 15 кунга узайтириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистондаги россияликлар учун ҳам худди шундай режим жорий этилади.

Россия давлат Думаси Ўзбекистон ҳукумати билан Россияда қолишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги келишувни ратификация қилди, деб хабар берди Россия парламенти қуйи палатаси.

Ҳужжатда Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонга кирган россияликлар учун мамлакатга кирган кундан бошлаб 15 кун (ҳозир — 7 кун) ичида мажбурий рўйхатдан ўтишни бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Қонун ратификация қилинганидан кейин Федерация Кенгашига (парламентнинг юқори палатаси), кейин эса президентга кўриб чиқиш учун юборилади.

Мамлакатлар ҳукуматлари ўртасидаги келишув 2021 йилнинг 21 майида Москвада ва 2021 йилнинг 17 июнида Тошкентда имзоланган.

Худди шундай ёндашув Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, ушбу давлатларга келган россияликларга ҳам тегишли.

XS
SM
MD
LG