Анапа, Белгород, Брянск, Воронёж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липетск, Ростов-Дон, Симферополь ва Элиста аэропортларига парвозлар учун тақиқ 1 майга қадар давом этиши билдирилди.
Федерал ҳаво транспорти агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, у ўнинчи марта узайтирилмоқда.
Жорий йилнинг 24 февралидан бери Украинадаги вазият туфайли Россия ҳукумати мамлакат жанубидаги ҳаво ҳудудининг бир қисмини фуқаролик самолётлари учун ёпган эди.