Ссылки доступа

«Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасидаги экпонатларнинг бир қисми сохталиги аниқланди


Хива шаҳрида жойлашган «Ичан-қалъа» музей-қўриқхонаси экспонатлари орасидан сохта нарсалар топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ноёб ашёлар рўйхатига киритилган экспонатларни ўрганар экан, агентлик ва ҳукумат ҳузуридаги Маданий меросни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан
101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланган.

Хусусан, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилди. Музей-қўриқхонанинг масъул ходимлари 1994 йилгача музей фондига ўтказилган ашёларни қабул қилиш далолатномаларининг бир қисмини инспекторларга тақдим эта олмаганлар.

Ичанқалъадаги ҳолатни ўрганиш жараёнида тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилган.

Ичан-қалъа мажмуаси Марказий Осиёда сақланиб қолган ягона шаҳар-ёдгорликдир. Бу ерда 120 дан ортиқ меъморий ёдгорликлар мавжуд.

XS
SM
MD
LG