Ссылки доступа

Олмаотадаги митингнинг 8 нафар ҳибсга олинган иштирокчиси 15 дан 20 кунгача ҳибсга олинди


Олмаота маъмурий суди 24 апрель куни Фанлар академияси олдида сиёсий маҳбусларни озод этиш талаби билан ўтказилган митингда ҳибсга олинган 11 кишини жавобгарликка тортди.

Улардан саккиз нафари маъмурий қамоққа олинган, яна уч нафари жаримага тортилган. Бу ҳақда нашримизга Олмаота шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаролик фаоллари Айгерим Тлеужанова, Алина Берменкул, шунингдек, фаоллар Бауржан Атинбоев, Бекен Бейсалиев, Конай Абдиев ва Досжан Ҳуаниш 20 кунлик изоляторга жойлаштирилди. Равкат Мухторов ва Майра Габдулина 15 суткага ҳибсга олинган.

Суд январь воқеаларида айбланиб ҳибсга олинган фаол Дархон Уалиевнинг рафиқаси Булбул Бердиқўжоновани 91 890 тенге (200 долларга яқин) жаримага тортди. Эсанбой Ҳожиева ва Баян Ширинбековага ҳам худди шундай жазо тайинланди.

Бердиқўжонова, Ширинбекова, Эсанбой Ходжиев, Мухтаров ва Габдуллина суд томонидан «ноқонуний митингда қатнашиш»да айбдор деб топилди. Қолганлари эса «йил давомида тинч йиғинлар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бир неча бор бузганликлари учун» судланган.

Суд вакилининг сўзларига кўра, суд қарорларни қабул қилишда айбланувчиларнинг фарзандлари, ёши ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган.

Фуқаролик фаоли Сания Тунгатарованинг айтишича, жазо олган фаоллар суд қароридан норози ва шикоят қилиш ниятида.

Фаоллар 24 апрель куни тушдан кейин Олмаотадаги Фанлар академияси олдига йиғилиб, январь воқеалари пайтида ва ундан кейин сиёсий маҳбуслар ҳамда қамоққа олинганларни озод қилишни талаб қилишди.

Фаол Айгерим Тлеужанованинг айтишича, у бўлажак митинг ҳақида аввалроқ ҳокимликни хабардор қилган, аммо ёзма жавоб олмаган. У ҳар ҳафта — «барча сиёсий маҳбуслар озод қилинмагунча» акциялар ўтказишини айтди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, полиция 12 кишини ҳибсга олган.

XS
SM
MD
LG