Ссылки доступа

Беларус санкциялар туфайли Ўзбекистондан кўпроқ маҳсулот сотиб олишни режалаштирмоқда


«Беларус Ўзбекистондан товарлар импортини оширишдан манфаатдор, айниқса ҳозир, жамоавий Ғарб томонидан мавжуд бўлган муайян чекловларга қарамай. Биз [Беларусга] ўзбек товарларини етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрмиз», — деди Головченко.

Беларус бош вазирининг айтишича, гап биринчи навбатда ип-калава, металл, озиқ-овқат маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар ҳақида кетмоқда. Унинг сўзларига кўра, Беларусда ушбу товарларга талаб юқори ва барқарор.

Головоченко 2017 йилдан бери Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 баробарга ошганини таъкидлади.

Қайд этилишича, 2021 йилда икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 301,9 миллион долларни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 7,8 фоизга кўпдир.

2020 йил августида Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг, Лукашенко режимига қарши намойишлар бостирилгач, Ғарб давлатлари Минскка қарши санкциялар жорий қилган эди. Белоруссия Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлаганидан кейин санкциялар кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG