Ссылки доступа

Мудофаа вазирлиги масъули: 9 май куни Ўзбекистонда ҳарбий парадлар ўтказилмайди


Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 май куни ҳарбий парадлар ўтказиш назарда тутилган эмас.

Бу ҳақда 25 апрель куни Тошкентдаги Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлигининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбек Мамадалиев маълум қилди.

Ўзбекистонда 9 май “Ғалаба куни” эмас, балки “Хотира ва қадрлаш куни” эканини эслатган подполковгник О. Мамадалиев ўша куни қарияларни эъзозлаш ва қадрлашга бағишланган тадбирлар ўтказилишини қайд этган.

Мудофаа вазирлиги вакили ҳарбийлар иштирокидаги парадлар ўтган йили ҳам, ундан аввалги йилда ҳам ўтказилмаганини урғулаган.

XS
SM
MD
LG