Ссылки доступа

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кун дам олади


Президент келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолига яна 5 кунлик дам олиш берилишини айтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

«Жорий йилда Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейлар аҳолига чегирма бергани, зиёрат объектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берди», — дея таъкидлади президент.

Унинг сўзларига кўра, бу орқали Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борган.

Президент келгуси ҳафтадаги дам олиш кунлари ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имконият эканини айтиб ўтди.

«Энди ушбу ишларни фақат байрамлар арафасида эмас, балки йил давомида тизимли равишда ташкил этиш бўйича янги тартибни жорий этамиз», — деди президент.

Жумладан, 2022 йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари ходимлари учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.

XS
SM
MD
LG