Ссылки доступа

БМТ бош котиби Москвада Россия президенти билан учрашди


Россия пойтахти Москвада 26 апрель куни президент Владимир Путин билан БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Путин Украинанинг Буча шаҳридаги оммавий қатлни “провокация” деб атаб, бунинг ортида турганларнинг барчасини билишини иддао қилган. Бундан ташқари, у Мариуполдаги жанговар ҳаракатлар поёнига етганини айтган. Путин БМТ ва Қизил Хоч вакилларига украиналик асирлар қандай шароитда сақланаётганини текшириб кўришни таклиф қилган.

Гутерриш БМТ Украинада содир бўлган воқеаларни мамлакат ҳудудига бостириб кириш деб ҳисоблашини қайд этган ҳамда гуманитар йўлаклар бўйича БМТ-Россия-Украина алоқа гуруҳини тузишни таклиф қилган.

Учрашув ортидан БМТ сайтида ёйинланган хабарномада Владимир Путин Мариуполдаги “Азовсталь” заводидан тинч аҳоли вакиллари эвакуациясида БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари иштирокига “”принципиал розилигини берган”и қайд этилган.

XS
SM
MD
LG