Ссылки доступа

Қозоғистон пойтахтида Қирғизистон элчихонасининг янги биноси қурилади


Қозоғистон пойтахти – Нур-Султон шаҳрида Қирғизистон Республикасининг ушбу мамлакатдаги элчихонасининг янги биноси қурилади.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 25 апрель куни Қирғизистон Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Дастан Дюшекеев ва шаҳар мери Олтой Кулгинов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Қозоғистон томонидан объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш масаласи муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, бундан ташқари, томонлар маданий-гуманитар соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашган, хусусан, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бўлажак тадбирларни муҳокама қилган.

Расмий маълумотларга кўра, айни дамда Қирғизистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси Нур-Султон дипломатик шаҳарчасида жойлашган. Қўшни давлатдаги элчихонадан ташқари, Олмаота шаҳрида ҳам бош консуллик мавжуд.

XS
SM
MD
LG