Ссылки доступа

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида қўшимча 3-4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин


Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимига номзод Жээнбек Кулубаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна 3−4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу масала икки давлат бош вазирлари учрашувида кўтарилган.

Маълум қилинишича, Жогорку Кенеш мажлисида депутат Элдар Сулайманов Чекобод қишлоғидаги назорат-ўтказиш пункти ёпилгани ҳақида савол берган.

«Мендаги бор маълумотларга кўра, чегарани очиш учун Қирғизистонга 40 кишидан иборат Ўзбекистон делегацияси келади. Сизга бу борада ёрдам беришингизни илтимос қиламан», — деган депутат.

Жеенбек Кулубаев бу масала Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари учрашувида кўтарилганини қайд этган.

«Биз шартларни ҳисобга олишимиз керак, уларнинг томони қандай иш қилади ва бизники нима қилади. Биз бу масалани анчадан бери муҳокама қилмоқдамиз, бу йил 3-4 та назорат-ўтказиш пунктини очиш учун шароит яратамиз», — дейди Кулубаев.

Аввалроқ Қирғизистонда Ўзбекистон томонидан қурилган янги мактаб очилгани, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига киришгани, Қирғизистон бош вазири Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли бўйича келишувга эришилганини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди.

XS
SM
MD
LG