Ссылки доступа

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Kinder махсулотлари устидан назоратни кучайтирди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 мамлакатда 151 та сальмонеллёз ҳолати бактерия билан зарарланган Бельгия шоколадини истеъмол қилиш натижасида юзага келганини аниқлади. Биринчи ҳолатлар 27 март куни қайд этилган эди.

Ташкилотнинг қайд этишича, зарарланган шоколад маҳсулотлари камида 113 мамлакатга тарқатилган.

Халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги идоралари тармоғи (ИНФОСАН) томонидан 10 апрель куни глобал юқумли касаллик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Шу билан бирга, КKinder Surprise, Kinder Mini Eggs, Kinder Surprise Maxi ва Kinder Schoko-Bons брендлари каби маҳсулотларни қайтариб олиш бошланди, деб ёзади БМТ матбуот хизмати.

Ташкилот байрам кунлари шоколад маҳсулотлари кенг тарқалганини ҳисобга олиб, бошқа мамлакатларда ҳам бундай ҳолатлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Инфекциянинг бундан кейин ҳам тарқалиш хавфи сақланиб қолмоқда, касалликнинг оғирлиги ҳақидаги маълумотлар ҳамон чекланган, дейилади хабарда.

Ишлаб чиқарувчилардан сальмонеллёзнинг олдини олиш учун озиқ-овқат занжирининг барча босқичларида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун ҳам савдо корхоналарида, ҳам уйда назорат чораларини амалга ошириш талаб қилинади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, республикада маҳсулотларни истеъмол қилгандан кейин сальмонеллёз билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

XS
SM
MD
LG