Ссылки доступа

Тошкентда мактаб ва боғчадан бешта бола ўғирлангани ҳақидаги хабар рад этилди


Тошкент ИИББ бола ўғирланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида мактаб ва боғчадан бешта бола ўғирлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо, ИИББ мазкур хабарларни рад этди.

“Мазкур хабар ёлғон бўлиб, Тошкент шаҳрида бола ўғирлиги қайд этилмаганлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари! Ҳар қандай маълумотни тарқатишдан олдин расмий ташкилотлардан маълумот олишни тавсия этамиз. Унутманг! Ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик бор!”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда бу каби ёлғон хабарларни тарқатаётган шахслар бўйича текширув ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG