Бу ҳақда Зоология институти директори, биология фанлари доктори Бахтиёр Холматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Зоолог олимга кўра, “Ичан-Қалъа” мажмуасига кирувчи Жума масжид музейи, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Муҳаммад Иноқ ва бошқалар термитлардан кучли зарарланган.
Б. Холматов Сурхондарёдаги Ҳаким Ат-Термизий, Қашқадарёдаги Ҳазрати Имом масжиди, Навоийдаги Имом Ҳасан-Ҳусайн зиёратгоҳи ва Қорақалпоғистондаги Миздақхон мажмуаси тарихий обидаларида термитларнинг зарарли фаолияти қайд этилганини айтиб, Қорақалпоғистон, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Самарқанд зараркунанда ҳашаротлардан кўп зарарланган ҳудудлар бўлиб ҳисобланишини қўшимча қилган.