Ссылки доступа

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2 май — душанба кунига тўғри келади


Ўзбекистонда ифторга таклиф
Ўзбекистонда ифторга таклиф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май — душанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилди. 3 ва 4 май эса қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май — душанба кунига тўғри келади. Бу президентнинг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорида қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Шунга кўра, 3−4 май кунлари эса қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

XS
SM
MD
LG