Ссылки доступа

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раҳбари Туйғунаали Абдраимов 2 ойга ҳибсга олинди


МСКнинг собиқ раиси Туйғунаали Абдраимов икки ойга ҳибсга олинди. Бундай қарор, адвокат Таалайгул Тўқтакуновага кўра, 2 май куни Бишкекнинг Первомайский туман суди томонидан қабул қилинган.

Абдраимов 30 июнга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда сақланган.

«Биз юқори идораларга мурожаат қиламиз. Унга «хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Лекин МСК раҳбари бошқа давлат органларига кўрсатма бериш ҳуқуқига эгами? Бу жиноий иш юзасидан саволлар талайгина», — деди адвокат.

Бир кун аввал Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар қилганидек, Чуй вилоятининг собиқ ҳокими, МСК собиқ раҳбари Туйғунаали Абдраимов мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинган.

2021 йил сентябрь ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Туйғунаали Абдраимовга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 323-моддаси («Ноқонуний даромад олиш») бўйича судгача иш очган эди.

XS
SM
MD
LG