Ссылки доступа

Расмий статистика Россиядан чиқиб кетаётганлар сони кескин ошганини қайд этди


Россия Федерал хавфсизлик хизматига бўйсунувчи Чегара хизмати 2022 йилнинг январь – март даврида мамлакатни тарк этган фуқаролар сони кескин ошганини тан олди.

Россияликлар оқими Грузияга қарийб беш карра, Арманистонга уч карра кўпайган, дейилади расмий статистика порталида эълон қилинган маълумотда.

Февраль ойида Россия Украинага қуролли босқин бошлаган эди.

2022 йилнинг биринчи чорагида Арманистонга 134 минг россиялик борган. Уларнинг асосий қисми – 78 минг киши ташриф мақсади хусусий эканини қайд этган, 41 минг нафари эса сайёҳ сифатида келганини билдирган. Қиёслаш учун, 2021 йилнинг дастлабки уч ойида Россиядан Арманистонга атиги 44 минг киши келган эди.

Грузияга кўчиб ўтган россияликлар сони 38 минг кишини ташкил қилган, шундан 28 минг нафари хусусий мақсадларда келганини қайд этган. 2021 йилнинг биринчи чорагида Россиянинг атиги саккиз минг фуқароси Грузия чегарасидан ўтган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон (бир йил аввалги 15 минг кишига қарши 53 минг киши), Тожикистон (8 мингга қарши 40 минг) ҳамда Озарбайжон (20 мингга қарши 56 минг) мамлакатларига кўчиб ўтганлар сони ҳам ортган.

Араб мамлакатларидан россияликлар учун энг оммабоп йўналиш Миср ва БАА бўлиб турибди. Хусусан, Мисрга 351 минг (ўтган йили 16 минг), Амирликларга эса 263 минг (ўтган йили 115 минг) россиялик борган.

Доминикан Республикасига жўнаб кетганлар сони ўтган йилга қиёсан 10 минг мартага ёки 9 кишидан 90 минг кишига ортгани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG