Ссылки доступа

Тожик самбочиси АҚШда «олтин» медални қўлга киритди


Тожикистонлик спортчи Разавий Навбаҳоров АҚШнинг Арлингтон шаҳрида (Техас штати) ўтказилган «USA Sambo National Championship»да олтин медални қўлга киритди.

21 ёшли Разавий Навбаҳоров кейинги йилларда самбо ва яккакурашлар бўйича бир қанча халқаро мусобақаларда иштирок этиб, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди.

Жумладан, Германияда самбо бўйича «Берлиниада – 2018» халқаро турнирида 62 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. 2018 йилда Сербиянинг Нови Сад шаҳрида ўтказилган самбо бўйича талабалар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида эса 57 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган эди.

Спортчи 2019 йилда Мўғулистон пойтахти – Улан-Батор шаҳрида самбо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 70 килограммгача вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Ўша йили Исроилнинг Ришон-Лезион шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасида Алекс Неруш хотирасига бағишланган халқаро турнирда 68 килограмм вазн тоифасида Латвия, Исроил ва Германиядан келган рақибларини мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллади.

Тожикистон Самбо федерацияси бош котиби Маҳмуд Абдуллоевнинг айтишича, 12-13 февраль кунлари Минск шаҳрида ўтказилган самбо бўйича Беларус Республикаси Президенти совринлари учун 2022 йилги Европа кубоги мусобақасида Разавий Навбаҳоров бронза медалини қўлга киритган.

«Олти нафар тожикистонлик полвондан фақат Разавий Навбаҳор медаль қўлга киритди. У 79 килограмм вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади ва бронза медали билан тақдирланди», — деди манба.

Минскдаги Европа кубоги 2022 йилги мавсумда тожик самбистлари учун биринчи халқаро турнир бўлди. Разавий Навбаҳоров Тожикистон коллекциясига янги мавсумдаги илк САМБО медалини келтирди.

XS
SM
MD
LG