Ссылки доступа

Тўқаев ижтимоий тармоқларга оид баҳсли қонун лойиҳасини имзолади


Қасим-Жомарт Тўқаев 3 май куни «Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, бу эса расмийларга мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар эгаларидан болаларга нисбатан кибербуллинг деб эътироф этилган ҳар қандай контентни ўчириш ёки блоклашни талаб қилиш имконини беради.

Аввалроқ, 20 апрель куни Қозоғистон парламенти мажлиси Сенат томонидан қонун лойиҳасига киритилган тузатишларга рози бўлган эди.

Шундан сўнг Сенат кибербуллингни аниқлаш бўйича эксперт комиссиясини тузиш, кибербуллингга оид материалларни олиб ташлаш бўйича аниқловчи тузатишлар киритди. Шундан сўнг парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев қонун лойиҳасидан Ахборот вазирлигига «ўз ихтиёрига кўра» интернет ресурслари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга киришни чеклаш ёки уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш имконини берадиган «кенг ваколатлар» чиқарилганини айтди.

Танқидчиларнинг айтишича, сентябрь ойида ҳукмрон партия депутатлари Айдос Сарим ва Динара Закиева томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаси ҳукуматга янги цензура воситаларини яратишга имкон беради. Қонун лойиҳаси муаллифлари инновациялар фақат болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилишга ва «хавфли контент» тарқалишига қарши курашишга қаратилганини таъкидлади.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари қонун лойиҳасини ҳали ҳам такомиллаштириш зарурлиги ҳақида фикр билдирди. Тузатишларга қаршилар петиция йиғишди, митинглар ўтказишди.

Қонун лойиҳаси парламент томонидан қабул қилингандан кейин ҳам жамоатчиликнинг бир қисми томонидан танқидлар давом этди.

23 апрель куни Олмаотада ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши ҳокимлик билан келишилган йиғилиш бўлиб ўтди. Акция ўттизга яқин одамни тўплади. Намойишчилар президентни вето ҳуқуқидан фойдаланишни ва қонун лойиҳасини имзоламасликни талаб қилишди.

XS
SM
MD
LG