Ҳужжатга мувофиқ, агар партиянинг дастурий мақсадлари ёки ҳаракатлари Украинага қарши қуролли тажовузни оқлаш ёки рад этишга қаратилган бўлса, унинг фаолияти тақиқланиши мумкин.
Бундан ташқари, тақиқ Украинага қарши қуролли тажовузни амалга ошираётганлар, Россия қуролли гуруҳлари вакиллари, бошқа ноқонуний ҳарбийлашган гуруҳлар, Россияда тузилган ёки унга бўйсунган ёлланма аскарлар гуруҳи ҳамда оккупация қилинган жойлар маъмуриятлари вакилларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини оқлаш ёки улуғлаш билан шуғулланаётган партияларга тегишли бўлади.
Железнякка кўра, ҳужжат учун россияпараст “Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун” россияпараст партиясининг 17 нафар собиқ аъзоси дохил 330 нафар депутат овоз берган.