Ссылки доступа

АҚШ президенти Javelin ракеталари ишлаб чиқариладиган заводга борди


АҚШ президенти Жо Байден 3 май куни Алабама штатидаги Lockheed Martin концернига қарашли қурол-аслаҳа заводига борган. Бу корхонада жумладан танкка қарши Javelin ракеталари ишлаб чиқарилади.

Қўшма Штатлар сўнгги пайтларда бу каби ракеталарни Россия армиясига қарши ўзини мудофаа қилаётган Украинага етказиб бермоқда.

“Америка овози” хабарига кўра, завод ишчилари олдида нутқ сўзлаган АҚШ президенти уларга хавфсизлик соҳасида ўз маъмурияти томонидан Украинага кўрсатилаётган кўмак ҳақида гапириб берган ҳамда бу ёрдамнинг кўрсатилишида бевосита иштирок этаётган корхона ишчиларига миннатдорлик билдирган.

XS
SM
MD
LG