Ссылки доступа

Қозоғистонда COVID-19 га қарши такрорий эмлашнинг тўлиқ курсига рухсат берилди


Қозоғистон бош санитария шифокори Айжан Эсмагамбетова мамлакатга коронавирус инфекциясига қарши эмлашнинг тўлиқ курсини қайтадан ўтказишга рухсат берувчи қарорни имзолади.

Фармонга кўра, COVID-19 га қарши эмлашнинг такрорий тўлиқ курси, шу жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тасдиқланган вакциналарга рухсат берилади.

«КВИга қарши такрорий эмлашнинг тўлиқ курсига фақат эмланган шахснинг ёки унинг қонуний вакилларининг такрорий профилактик эмлаш курсига ёзма равишда ихтиёрий хабардор қилинган розилиги олинганидан кейингина рухсат этилади», дейилади матни 3 май куни эълон қилинган фармонда.

Охирги эмлаш ва иккинчи тўлиқ эмлаш курси ўртасидаги интервал камида уч ой бўлиши керак.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, COVID-19 га қарши эмлашнинг такрорий тўлиқ курси тўғрисидаги қарорга ўзгартириш «вакциналар билан такрорий эмлаш курсидан ўтиш бўйича аҳолидан келиб тушган мурожаатларни инобатга олган ҳолда» киритилган.

Аввалроқ бош санитар шифокорнинг ушбу қарорида ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналар билан КВИга қарши такрорий тўлиқ эмлаш курсига фақат «тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда чет элга чиқувчи шахсларга» рухсат берилиши айтилган эди.

XS
SM
MD
LG