Ссылки доступа

ЎзEОАВМАнинг номи Ўзбекистон миллий медиа ассоциациясига ўзгарди


Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси номи ўзгарди, унинг янги номи энди Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси бўлди.

Шунингдек, умумий йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон миллий медиа ассоциациясининг янги таркибини тайинлаш масаласи муҳокама этилди.

Унга кўра, Ассоциация Бошқаруви раисининг ўринбосари — Бош директор сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Аброржон Пўлатов, Ассоциация Бош директори биринчи ўринбосари Абдулазиз Абуталипов, Бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Аҳмедов, Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари Нигора Хўжаева тайинланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциациясининг 2022 йилга мўлжалланган «Бирлашиш нуқтаси — Ренессанс» номли медиа-дастури қабул қилинди.

Қайд этиш керак, ЎзEОАВМА республикадаги нодавлат телерадиоканаллар, кабель телевидениеси студияларини қамраб олган энг йирик нодавлат-нотижорат медиа ташкилоти ҳисобланади.

Бугунги кунда ЎзEОАВМА 18 та нодавлат телеканал, 19 та радиоканал, Ўзбекистон кабель телевидениесига аъзо бўлган 100 та электрон ОАВ (шундан 52 таси хорижий каналлар)ни ўз ичига олади.

XS
SM
MD
LG