Ссылки доступа

Украина ҳукумати: Барча аёллар ва болалар «Азовсталь»дан эвакуация қилинди


Украина бош вазири ўринбосари, вақтинча босиб олинган ҳудудлар реинтеграцияси бўйича вазир Ирина Верешчук Мариуполдаги «Азовсталь» заводидан тинч аҳолини эвакуация қилиш якунланганини маълум қилди.

«Президентнинг топшириғи бажарилди: ‘Азовсталь’дан барча аёллар, болалар ва қариялар эвакуация қилинди. Мариупол гуманитар операциясининг мазкур қисми якунланди», — деб ёзган Верешчук ўзининг Telegram-каналида.

У «Азовсталь» ҳудудида яна тинч аҳоли бор-йўқлигига аниқлик киритмаган.

«Азовсталь» — Мариуполдаги Украина ҳарбийлари назоратидаги сўнгги жой. Апрель ойи охирида мамлакат расмийлари заводда ҳарбийлар билан бирга камида 2000 тинч аҳоли вакиллари борлигини даъво қилган эди. Зеленский Мариуполда қолганлар ўлдирилса, Россия билан музокараларга нуқта қўйилишини айтган.

Май ойи бошида БМТ ва Қизил Хоч ташкилоти кўмагида заводдан тинч аҳолини эвакуация қилиш бошланди (томонлар эвакуация қилинганлар сони бўйича турли маълумотларни келтирди). Улардан баъзилари Запорожьега етказилган, бошқалари эса, Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Донтескда қолишга қарор қилган.

XS
SM
MD
LG