Ссылки доступа

Байден разведка маълумотлари алмашинуви ҳақидаги ахборотнинг ОАВда сизиб чиқишини тўхтатишни талаб қилди


АҚШ президенти Жо Байден разведка идораларидан Украина билан разведка маълумотлари алмашинуви ҳақидаги ахборотнинг оммавий ахборот воситаларида сизиб чиқишини тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда NBC телеканали манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Хабарга кўра, АҚШ президенти бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси ва миллий разведка директорлари, шунингдек, Мудофаа вазирлиги раҳбари билан телефон орқали суҳбатда айтган.

Байденнинг сўзларига кўра, сизиб чиқаётган хабарлар самарасиз ва мўлжалланган мақсадлардан чалғитади, дейди NBC суҳбатдошлари.

Май ойида Американинг бир қанча оммавий ахборот воситалари манбаларига таяниб, Вашингтон Киев билан Украина қўшинларининг апрель ойида «Москва» ракета крейсерига ҳужум уюштиргани ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашгани ҳақида хабар берган эди.

The New York Times ҳам АҚШ маълумотлари туфайли Украина ҳарбийлари бир неча россиялик генерални ўлдиришга муваффақ бўлганини ёзди. Пентагон бу маълумотни рад этди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ОАВдаги нашрларга изоҳ берар экан, маълумотларнинг узатилиши ва қурол-яроғ етказиб бериш «операциянинг тез якунланишига ҳисса қўшмаслигини», бироқ бу ҳам Россия мақсадларига эришишига тўсқинлик қила олмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG